Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё регби федерациясининг (Asia Rugby) йиллик йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди ва Осиё регби федерацияси раҳбарияти, ушбу спорт тури бўйича қитъанинг бир қатор етакчи мутахассислари билан музокаралар олиб борди.

Осиё регби федерациясининг йиғилишида регби спортини қитъада ривожлантириш масалалари қаторида Марказий Осиёда регби-7 ни Олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш бўйича бир қатор ишлар муҳокама қилинди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Осиё регби федерацияси президенти Каис Ал-Дхалай сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор асосида мамлакатимизда регби спорт турининг тизимли ривожланиши йўлга қўйилгани, келгусида Ўзбекистон спортчилари регби-7 бўйича ўтаётган халқаро мусобақаларда доимий қатнашаётгани, ички мусобақалар ташкил этилаётгани, турли семинарлар ўтказилаётгани маҳаллий спортчиларнинг маҳоратини ошириш билан регбининг дунё миқёсида оммалашишига ҳам ўз таъсирини кўрсатаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон регби федерацияси ташаббусига асосан икки йилдан буён Тошкентда Марказий Осиё давлатлари миллий терма жамоалари иштирокида “Central Asia Open Championship” халқаро турнири юқори савияда ўтаётгани алоҳида таъкидланди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида Осиё регби федерацияси йиғилишида Тошкент Марказий Осиёда регбини ривожлантириш маркази сифатида танлангани эълон қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов Осиё регби федерацияси Ижроия қўмитасидаги кўп йиллик намунали фаолияти учун “Asia Rugby Award” махсус мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур йиғилишда Осиё регби федерацияси президенти лавозимига Каис Ал-Дхалай иккинчи муддатга сайланди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Марказий Осиёда регбини ривожлантириш марказига айланди