Тошкентда регби-7 чемпионати ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида регби-7 бўйича Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари эркаклар ҳамда аёллар терма жамоалари иштирокида ўтказилган халқаро чемпионат ўз ниҳоясига етди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда CASA асосчиси ва координатори, Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов, Ўзбекистон регби федерацияси президенти Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари, мамлакат регби федерацияси биринчи вице-президенти, полковник Алишер Норбоев, Жаҳон регбисининг Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик менежери Ридзал Саат ҳамда Осиё регбиси бош ижрочи директори Бенжамин ван Руен иштирок этди.
[gallery-29476]
Маросимда мусобақада юқори натижа қайд этган жамоаларга кубок, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида иштирокчилар чемпионатнинг юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.
Тақдирлаш маросими концерт дастури билан якунланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА