Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур фермер хўжаликка тегишли 42,5 гектар ер майдонини харидорга гўёки 51 гектар эканлигини айтиб, уни 580 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.

Аммо, улар олдиндан 550 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳрида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзининг турмуш ўртоғига Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ободонлаштириш ва боғ барпо этиш учун ажратиб берилган 3,64 гектар ер майдонининг 2 гектарини 1971 й.т. таниши билан келишган ҳолда, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 560 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 60 мингАҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. 

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Данғара туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаро 2017 йилда туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ўзига ажратиб берилган 1,3 гектар ер майдонида иссиқхона қуришга рухсат олинганлиги ҳақида ёлғон гапириб, 410 минг АҚШ доллари эвазига уни харидор номига расмийлаштириб беришини айтади.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, 1991 й.т. фуқаро тадбиркорнинг ишончига кириб, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 5 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлиги айтиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Лекин, у сўралган пул маблағидан аванс сифатида 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – 1956 й.т. шахс ҳокимият тизимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро шаҳар ҳудудидаги “Бўстон” ёшлар кичик зонасида жойлашган 10 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 46 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди