Тошкент-2029 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) делегацияси аъзолари билан 2029 йили мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган IV Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов ООК делегацияси аъзоларини Тошкент-2029 ёшлар Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилаётган режалар лойиҳаси билан таништирди.
Учрашув давомида мусобақаларни ташкил этиш, спорт иншоотларини тайёрлаш, иштирокчилар учун зарур шароитларни яратиш ҳамда ўйинларни замонавий талаблар асосида ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) делегацияси аъзоларининг юртимизга ташриф дастуридан пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ва унга туташ ҳудудлар, шаҳарчада жойлашган спорт объектлари фаолияти билан ҳамда пойтахтимиздаги мавжуд спорт мажмуалари билан яқиндан танишиши режалаштирилган.
Т. Рўзиев, ЎзА