Инсон қон-қонига сингиб кетган энг катта ёлғон: адашдим, пушаймонман, хулоса қилдим, бошқа қилмайман, деган сўзлар...

Дилдора (Исм-фамилиялар ўзгартирилган) 1986 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган, оиласидан ажрашган, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари бор, муқаддам нақд 18 марта судланган.

Дилдора бутун мамлакат миқёсида кўринишидан содда аёлларга ҳақиқий тилла тақинчоқларни кўрсатиб, сўнгра «Бу тақинчоқ онамдан ёдгорлик эди, келинг, бирор нарсага ўраб берай, эртага келиб, ўзим қайтариб сотиб оламан», деган мазмундаги доимги ёлғонларини ишга солиб, чалғитиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилган.

Дилдоранинг бу сафарги ёлғонига эркаклар ҳам илинди. У 2020 йил 18 май куни Фарғона шаҳрида жойлашган заргарлик устахонасида заргар бўлиб ишловчи Рустамга бир дона аёллар тилла занжирини сотишини айтиб, унинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, ҳақиқий тилла занжирни мисдан ишланган занжирга алмаштириб қўяди.

Шу тариқа у Рустамнинг 2.900.000 сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб яширинади. Дилдора худди шу зайлда шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Мотуридий кўчасида Орастанинг 3.000.000 сўм пулларини олади. Бир кундан сўнг эса вояга етмаган синглиси Садоқатни жиноят қилишга жалб қилиб, уни Қўқон шаҳарида яшовчи Мафтунанинг хонадонига киргизиб, қизи Шодиёнага бериб кетилган тилла занжирларни шу кўринишда мис тақинчоқларга алмаштириб олади. Шу тариқа Мафтунанинг 400 АҚШ доллари пулларини қўлга киритади.

Судда Дилдоранинг жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганини, вояга етмаган тўрт нафар фарзандлари борлиги, оилада ягона боқувчи эканини инобатга олиб, енгиллик беришини сўради.

Суд «Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди» деб кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  

168-моддаси 5-қисмидаги талабларга риоя қилиб, Дилдорага ЖКнинг  

59-моддаси 3-қисми ва 60,61-моддалари тартибида озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинлашни лозим топди.

Шунингдек, Дилдорага кеч соат 21 дан эрталаб соат 06 гача яшаш жойидан чиқмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда назорат олиб борувчи органга хабар бериш каби тақиқларни юклади.

Хулоса ўрнида шу айтиш лозимки, аёл қалбига ёвузлик эмас, эзгулик ярашади.  

Э.Ҳакимов

Жиноят ишлари бўйича

Қўқон шаҳар судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўрт нафар фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи марта ҳукм ўқилди