Футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9 ва 10-тур учрашувлари июнь ойи бошида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий терма жамоаси мазкур турларга муносиб тайёргарлик кўриш учун 28 май куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 29 майдан йиғинни Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе  томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Фулад", Эрон), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи").

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Рубин" Россия), Абдулла Абдуллаев ("Пахтакор"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев (ОКМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фаррух Сайфиев ("Нефтчи").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Бунёдкор"), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Ал Фейҳа", Саудия Арабистони), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Руслан Жиянов ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Пахтакор").

Маълумот ўрнида: Саралашнинг “А” гуруҳида Эрон 20 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда ва бу жамоа муддатидан аввал Жаҳон чемпионатига йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 8-турдан сўнг 17 очко жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда. БАА эса 13 очко билан учинчи ўринга жойлашган бўлса, Қатар термаси 10 очко, Қирғизистон эса 6 очко билан 4-5-ўринларда кетмоқда. КХДР ҳамон 2 очко билан сўнгги поғонада.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ўтказиладиган 9-турда ғалаба ёки дуранг натижа қайд эта олса, мундиалга чиқади. Агарда кутилмаганда мағлуб бўлсак, гуруҳдаги сўнгги учрашувда, аниқроғи 10 июнь куни Қатарга қарши Тошкентда ўтадиган ўйинда катта ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак бўлади. БАА эса ўша куни сафарда Қирғизистон билан рақобатлашади.

Умид қиламизки, ҳаммаси БАА термасига қарши ўтадиган ўйинда Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари томонидан ижобий ҳал этилади ва футболимиз тарихида яна бир қувонарли натижа олтин ҳарфлар билан ёзилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тимур Кападзе навбатдаги йиғинга жалб этилган терма жамоа таркибини эълон қилди