Бухорода “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан “Zarmed” тиббиёт кластерининг шаҳардаги шўъба корхонасига пресс-тур уюштирилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўп тармоқли клиника ҳамда тиббий таълим муассасаси фаолияти билан таништирилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини хусусийлаштириш давлат, халқ ва тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. Ҳудудларда аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш кенгаймоқда, хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этилмоқда. 

“Zarmed pratiksha hospital group” қўшма корхонаси Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигида ташкил этилган. Кейинчалик кўп тармоқли тиббиёт марказининг Бухоро, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам филиаллари фаолият юрита бошлади. 

Бугунги кунда “Zarmed” клиникалари илғор тиббий технологияларга асосланган амбулатор ва стационар шароитда интервенцион кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, ортопедия ва травматология, урология ва гинекология, отоларингология каби 15 дан зиёд йўналишларда хизмат кўрсатмоқда. 

Тиббий марказларда бир вақтнинг ўзида минг кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлиб, 200 дан зиёд малакали шифокор ва ҳамширалар ишга жалб қилинган. Шунингдек, АҚШ, Ҳиндистон, Туркия, Россия, Жанубий Корея каби ривожланган давлатларнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

Президентимизнинг 2021 йил апрель ойида “Zarmed pratiksha hospital group” клиникасига ташрифида берган топшириққа асосан, 2022 йилда Бухоро шаҳрида илк хусусий нодавлат таълим муассасалари – “Zarmed” университети ишга туширилиб, “Zarmed” тиббиёт кластерига асос солинди. 

[gallery-20091]

– Йигирма йил аввал айрим мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётлари бўйича кадрлар етишмовчилиги мавжуд эди, – дейди “Zarmed” тиббиёт кластери таъсисчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Дилшод Шукруллаев. – Клиникамиз очилганида аҳолига халқаро стандартларда хизмат кўрсатиш учун ортопедия ва травматология, юрак ва мия қон-томир касалликлари бўйича жарроҳларни чет элдан жалб қилдик. Кейинчалик маҳаллий шифокор ва ҳамшираларнинг ҳам хорижда тажриба оширишини таъминладик. Бугун эса замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни ўзимизда тайёрлаш имкони мавжуд. 

Пресс-турда журналистлар “Zarmed” университетида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, замонавий ўқув ва лаборатория хоналари, талабалар ўтаётган ўқув-тажриба машғулотларини кузатди. 

Таъкидлаш жоиз, “Zarmed” университетининг Самарқанд шаҳридаги кампуси ҳам ишга туширилди. Ушбу икки ҳудуддаги олийгоҳларда бакалавр, магистратура ҳамда клиник ординатура босқичларида жами 9500 дан зиёд талабаларга беш йўналиш ҳамда қарийб 30 та мутахассислик бўйича кундузги ва сиртқи таълим берилмоқда. 

– Мазкур лойиҳаларни татбиқ этишда “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий мадад бўлди, – дейди “Zarmed” университети бош директорининг молия, маркетинг ва матбуот хизмати масалалари бўйича ўринбосари Амирхон Далеров. – Хусусан, банк томонидан Бухоро шаҳридаги университет фаолиятини кенгайтириш ҳамда Самарқанд кампусини барпо этишга 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратилди. Натижада, 485 та доимий иш ўрни яратилди. 

– Тиббий хизматлар тўғридан-тўғри халқ хизматига қаратилган. Шунинг учун биз бу ишга ҳеч бир иккиланишларсиз қўл урдик. Тиббиёт соҳасида катта қадамлар ташладик. Четдан илғор технологиялар келтириб, юқори даражада катта жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди. Буларнинг бари айнан хусусий секторда тиббиёт соҳасидаги муҳим қадамлардир, – дейди “Zarmed” тиббиёт кластери таъсисчиси Дилшод Шукруллаев. 

Тадбиркор тиббиёт вакили бўлмасада яхши жамоа шакллантирди. Шифокор бобоси, ота-онасига издош бўлсин деб фарзандларини ҳам шу касбга қизиқтирди. 

– Яқин истиқболдаги режамиз “Zarmed” техникумини ишга тушириш, “Zarmed pratiksha hospital group” клиникаси ҳамда “Zarmed” университетлари географиясини янада кенгайтириб, кластер фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун ўтказаётган хайрия тадбирларимиз кўламини ошириш, – дейди қаҳрамонимиз. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасидаги муҳим қадамлар