Тиббиёт муассасаларини бошқаришга хорижлик профессионал мутахассислар жалб этилади
2026 йил 4 ноябрда “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат билан соғлиқни сақлаш тизимини ягона стратегик режалаштириш асосида ривожлантириш, тиббий хизмат турлари кесимида давлат ва хусусий секторнинг роли ҳамда иштирокининг мақбул ва самарали механизмлари белгиланди.
Шунингдек, хусусий сектор салоҳиятидан кенг фойдаланиш, тиббий ва ёрдамчи хизматлар харидида янги аутсорсинг механизмларини жорий этиш ҳамда 2030 йилга қадар тиббиёт ташкилотларида кўрсатиладиган клиник ва ёрдамчи хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилиш ҳажмини 30 фоизгача етказиш;
– соғлиқни сақлаш соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш;
– 2030 йилга қадар илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун камида 5 та йирик тиббиёт ташкилотига нуфузли хорижий профессионал бошқарув компаниялари ва бошқарувчилар гуруҳларини (кейинги ўринларда – профессионал бошқарувчилар) жалб қилиш вазифалари қўйилди.
ЎзА