Тиббиёт ходимлари чет элда малака оширади
Навоий шаҳрида Бухоро тиббиёт институти филиалини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Навоий вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида вазир Амрилло Иноятов маълум қилди.
Жорий йилда вилоятдан 150 нафар шифокор чет элда малака оширишга юборилади. Шунингдек, илк бор ҳамширалар ҳам чет элда билим ва тажриба ошириш имконига эга бўлади. Хусусан, Навоий вилоятидан 20 нафар реанимация ва анестезиология, жарроҳлик амалиётлари ҳамшираси Туркияга, шунингдек, 20 нафар патронаж ҳамшираси бу йўналишда илғор бўлган хорижий давлатларга жўнатилади.
А.Бўриев,
ЎзА