Физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга насиб этди.

Олимлар “микроРНКни кашф қилгани ва генлар экспрессиясининг транскрипциядан кейинги бошқарувида уларнинг ролини ўргангани учун” ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.

Нобель Ассамблеяси уларнинг кашфиёти “организмларнинг ривожланиши ва фаолияти учун жуда муҳим эканлигини исботлади” деди. 

Айни пайтда Массачусетс университети тиббиёт факультети профессори ҳисобланмиш Виктор Амброс ўз тадқиқотини Гарвард университетида амалга оширди. Гери Равкан эса тажрибаларни Массачусетс умумий касалхонаси ва Гарвард тиббиёт мактабида ўтказди.

Амброс ва Равкан ишларининг катта қисми молекуляр биология ва генетикага бағишланган. Улар 1993 йилда микроРНКни кашф этган. Уларнинг тадқиқотлари натижалари клонлаш ва секвенирлаш ривожланишига туртки бўлди.

Эртага 8 октябрда физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрда эса адабиёт бўйича Нобель мукофоти ғолибларининг номлари маълум бўлади. 11 октябр куни Ослода тинчлик мукофоти совриндори эълон қилинади, 14 октябрда эса иқтисодиёт бўйича мукофот ғолиби аниқланади.

Лауреатлар ўз мукофотларини Альфред Нобель вафот этган кунга бағишлаб ўтказиладиган хотира кечасида, яъни 10 декабрда тантанали равишда қабул қилиб оладилар.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди