ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги Давлат хизматлари маркази 2023 йил мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган. Ҳозирда марказда аҳолига 300 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
[gallery-15409]
Ташриф буюрувчилар ва марказ ишчи-ходимлари учун бу ерда барча қулайликлар яратилган. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Болалар майдончаси, давлат божларини тўлаш учун махсус касса, кичик кутубхона, бепул Wi-Fi ташкил этилган.
Марказда фуқароларга замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тезкор, шаффоф ва юқори сифатли давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА