Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев, вилоят адлия бошқармаси, шаҳар сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Таъкидланганидек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартирилаётгани аҳолининг турмуш тарзини яхшилашда, юртимизда инвестиция иқлими, ишчанлик муҳити ва бизнесни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ҳам аҳоли сони йилдан йилга ортиб айни пайтда 65 минг нафарга етган. Давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам шунга ҳамоҳанг ошаётир. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари маркази томонидан қарийиб 13 мингга яқин давлат хизматлари  кўрсатилган. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида 50 та, юридик шахс сифатида эса 81 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Марказга болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш,  электр, газ, сув тизимларига уланиш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш каби давлат хизматлари бўйича мурожаатлар кўп бўлмоқда.

Янги бинонинг бетакрор дизайни, яратилган шароитлар бу ерга келувчиларга яхши кайфият улашиш билан бирга сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради. Айниқса, шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, сизни доимо табассум билан кутиб олувчи маслаҳатчилар, она ва бола хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хонаси, шинам кутубхона, кутиш жойларининг ташкил этилгани мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади.

–Марказ биносининг қурилишида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилди. – деди Янгийўл шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Валихўжа Холхўжаев. —  Бу ахборот тизимларини идоралараро интеграция қилинишини кучайтириб, аҳолининг давлат хизматларини қулай ва ўз вақтида олишига хизмат қилади. Ташриф буюрувчиларнинг навбатини тартибга солиш ва уларга хизмат кўрсатишни баҳолаб бориш мақсадида “QMATIC” қурилмалари тизими ўрнатилди. Бундай имкониятлар аҳолига янада қулайликлар яратиб, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

  Эндиликда аҳолига кенг ва ёруғ, шинам хоналарда хизмат кўрсатилади. 10 та қабул ойнасида шаффофлик  мезони асосида хизматлар кўрсатилса, электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради.

— Авваллари  арзимас юмушларни бажариш учун ҳам кўп вақтимиз давлат идораларида ўтарди, — дейди Сайдулла ота Тўхтаев. — Ҳозир олдингидек сарсонгарчиликлар йўқ. Барча  юмушимизни шу жойни ўзида битириб кетамиз. Тўловларни қабул қилиш учун кассалар ҳам ташкил этилган. Бу, айниқса, биздек ёши улуғ инсонлар учун жуда қулай.  

Марказ биносида Бош вазир қабулхонаси, нотариус ва адлия бўлимлари ҳам жойлашган.

А. Мусаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари: тезкор ва қулай