🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Тез тиббий ёрдам: ҳар бир чақирув муҳим

Тез тиббий ёрдам: ҳар бир чақирув муҳим
Жамият
Танлаш
09:06 / 23.01.2023

Тез тиббий ёрдам тизими ходимлари фаолияти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев бошчилигидаги масъуллар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиалида бўлди.

Совуқ об-ҳаво сабаб, тез тиббий ёрдам тизими ходимлари юкламаси, қисқа рақам орқали Call-марказига мурожаат қилаётганлар сони бир мунча ошган. Мурожаатларнинг катта қисми юрак қон-томир тизими, ўткир инфекцион касалликлар билан касалланган кишилардан келиб тушмоқда. Бу эса эътибор, тезкорликни талаб этади. Бу жараёнда тизим ходимларига муносиб шарт-шароит, интеграциялаштирилган ахборот тизими зарур.

Дастлаб, Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам муассасаси ўрнида янгидан фаолият бошлаган Республика тез тиббий ёрдам маркази, марказ учун ажратилган бино, унинг таъмири, замонавий Call-марказ фаолиятини  йўлга қўйиш мақсадида 2022 йил июль ойида тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжати тўғрисида маълумот берилди. Бунга маҳаллий бюджетдан 1,5 миллиард сўм йўналтирилади.

Сўнг вилоят раҳбари Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиалида фаолият кўрсатаётган марказ, 21 та пост билан танишди ва постда навбатчилик асосида ишлаётган тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан суҳбатлашди.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Муаллиф: shuhratsuyarov