ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун малака тоифа синовлари бошланди. 

Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг билим ва малакасини юксалтириш, баҳолаш, шу орқали уларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда старт олган малака тест синовлари ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир. 

[gallery-20098]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, малака тест синовлари жорий йилнинг 29 октябридан 16 ноябрга қадар ўтказилиши белгиланган. Синовларнинг юқори савияда ташкил этилиши учун зарур барча шароит яратилган. 

Тест синовининг биринчи кунида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 478 нафар информатика фани ўқитувчиси ўз билимини синовдан ўтказди. 

Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 12 минг 553 нафар ўқитувчиси тест синовларида иштирок этиши кўзда тутилган. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда ўқитувчилар малака тест синовидан ўтмоқда