ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Президент мактабида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда фаолият юритаётган маслаҳатчилар малакаси ва фаолият самарадорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.  

Маълумки, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, дарсдан ташқари машғулотлар самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинган. Ушбу лавозимда фаолият юритаётган ходимлар ўқувчиларни реал ҳаётга тайёрлаш билан бирга, уларни фан ва спорт тўгаракларига мунтазам қатнашаётганини назорат қилиб боради.

[gallery-11361]

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган семинар-тренинг давомида мактаб маслаҳатчилари лавозим мажбуриятларининг энг асосий йўналишлари батафсил тушунтирилиб, фаолияти давомида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш, хорижий ўқув юртларига йўналтириш билан бирга, келгусида уларни касбга йўналтириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари, ҳунармандчилик устахоналарида ўқув-амалиёт жараёнларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Бунда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, амалиёт жараёнларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари маслаҳатчилари малака оширди