Бу ҳақида бугун Термиз давлат университети ҳамда Сурхондарё вилояти матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида 2023/2024 ўқув йили учун мазкур олий таълим муассасасининг қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Марказий оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги вакиллари, маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этган тадбирда жорий йилда Термиз давлат университетида қабул жараёнлари қай тартибда ташкил этилгани, абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун яратилган шароитлар, бакалавр ҳамда магистратура йўналишлари бўйича қабул квотаси, ижодий имтиҳонлар ва тест синовларини ўтказиш тартиб-таомиллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

–Президентимизнинг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ университетимизга молиявий мустақиллик берилди, – деди Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Расул Тўраев.– Бунда олий таълим муассасамиз ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш каби кўплаб ваколатларга эга бўлди. Яқинда университет кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул квоталари тасдиқланди.

 Шуни ҳам айтишим мумкинки, келгусида журналистика йўналиши бўйича ҳам малакали кадрлар тайёрлашни кўзда тутяпмиз. Бунинг учун олий таълим муассасамизнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, илмий салоҳиятини янада оширишимиз лозим. Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасамизда ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлашни муҳим вазифа сифатида белгилаб олганмиз.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 июндаги “2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” ги фармойиши ижроси доирасида Термиз давлат университети кузатув кенгаши қарори билан 2023/2024-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида 470 нафар, тўлов-шартнома асосида 1 минг 530 нафар, сиртқи таълим шаклига тўлов-шартнома асосида 725 нафар қабул квоталари тасдиқлаб олинди. Магистратура мутахассисликларига давлат гранти асосида 185 нафар қабул квотаси белгиланди. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича 600 нафар қабул квотаси режалаштирилди. Шунингдек, жорий ўқув йили учун бакалавриат таълимда рақамли иқтисодиёт, компьютер инжиниринги, дастурий инжиниринги, спорт фаолияти (дзюдо), спорт фаолияти (футбол), спорт фаолияти (волейбол), спорт фаолияти (енгил атлетика), спорт фаолияти (кураш) каби ўнта янги йўналиш очилди. Магистратурада учта янги йўналиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

–Абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш қизғин паллага кирди, –дейди ТерДУ қабул комиссияси масьул котиби Абдувоҳид Сафаров. – Бу йил 42 йўналиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Тест синовлари барча шароитларга эга ёпиқ замонавий биноларда ўтказилади. Ижодий имтиҳонлар ҳақидаги маълумотлар университет сайти ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмоқда. Имтиҳонлар очиқ, шаффоф ўтказилади ва онлайн транслация қилиниб, ёзиб олинади. Ота-оналар ва абитуриентларни қизиқтирган масалаларга тезкор жавоб бериш учун коллмарказ ишламоқда. Абитуриент маркази фаолият юритмоқда.

Матбуот анжуманида олий таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини ошириш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари, талабалар учун яратилаётган замонавий шароитлар ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз давлат университети келажакда малакали журналистлар тайёрлаши мумкин