2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли қарорига асосан, таълим жараёнларини модернизация қилиш мақсадида “Регистратор офиси” фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида Регистратор офиснинг Маълумотлар базаси (Back offıs) бўлими ҳамда Хизмат кўрсатиш (Front offis) бўлимлари ҳозир профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларга ёрдам кўрсатиш, масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этиш учун хизмат қилмоқда. 

У таълим сифатини ошириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, таълим жараёнларини соддалаштиришга қаратилган. Яъни олийгоҳнинг турли бўлимларини – ўқув бўлими, деканатлар, бухгалтерия, маркетинг ва амалиёт бўлими, илмий бўлим ҳамда халқаро алоқалар бўлимларининг функцияларини бирлаштиради. Бу ўз навбатида талабаларга бир жойда кўплаб масалаларни ҳал қилиш имкониятини яратиш билан бирга, таълим жараёнидаги расмиятчиликни камайтириб самарадорликни оширишга хизмат қилади. 

Бундан ташқари, Регистратор офиси 1-босқичга тавсия қилинган талабаларнинг ҳужжатларини қабул қилиш билан ҳам шуғулланади. Ушбу янгиликлар орқали талабалар ва уларнинг ота-оналари учун кўплаб қулайликлар яратиш мақсад қилинган. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТУ Олмалиқ филиалида “Регистратор Офис” фаолият бошлади