Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси 2021 йилнинг 19 январидан Миср элчихонаси ҳамда Қоҳиранинг Ҳелвон университети билан ҳамкорликда “Миср ойлиги” лойиҳасини амалга оширади.

Тадбир доирасида Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ўринбосари Муҳаммад Ал-Суккарий “Миср ташқи сиёсати”, Ҳелвон университети “Туризм ва меҳмонхона менежменти” факультети профессор-ўқитувчилари “Мисрдаги туризм ва меҳмондўстлик” мавзуларида туркум маърузалар ўқиши, шунингдек, ТДШУ талабалари ўртасида араб тили бўйича нотиқлик санъати танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Ал-Суккарий маърузалари Мисрнинг ташқи сиёсати тарихи, ривожланиш хусусияти, мамлакатнинг Америка, Европа, Осиё ва Африка мамлакатлари билан бугунги кундаги муносабати ҳамда Ўзбекистон билан биргаликда айни йўналишда олиб борилаётган ишларни қамраб олади.

Араб дунёсининг етакчи олийгоҳларидан бири бўлмиш Ҳелвон университети профессор-ўқитувчилари тингловчиларга Миср туризми ривожланиши ва истиқболи, мавжуд туристик инфратузилма, сайёҳлик соҳаси ривожланиши жараёнида тарихий-маданий мероснинг ўрни, коронавирус пандемиясининг туризмга ихтисослашган олий ўқув юртлари фаолиятига таъсири каби мавзуларда батафсил маълумот беришади.

Таъкидлаш жоиз, Ҳелвон университети профессор-ўқитувчилари ТДШУда 2020 йил октябрь-декабрда “Миср иқтисодиёти замонавий босқичда”, ноябрь-декабрь ойларида “Араб лингвистикаси” мавзусида туркум маърузалар ўқишган. Соҳага оид навбатдаги дарс машғулотлари эса университетимизда 2020-2021 ўқув йили очилган “Туризм”, “Гид ҳамроҳлик ва таржимонлик фаолияти” таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга янада кўпроқ билимга эга бўлиш, жумладан, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенгроқ таҳлил қилиш, қиёсий ўрганиш имкониятни яратади.

Араб тили бўйича нотиқлик санъати танлови “Араб тилида ижодий чиқишлар”, “Сиз Мисрни биласизми?” каби мавзуларни ўз ичига олади. Қайд этиш ўринли, мазкур танлов ТДШУда 8 йиллик танаффусдан сўнг қайта йўлга қўйилмоқда. Танлов ғолиблари Миср элчихонаси томонидан тақдирланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатга 1992 йил 23 январда асос солинган бўлиб, ТДШУда ўтказилаётган “Миср ойлиги” давлатларимиз алоқаларининг 29 йиллигига бағишланади.

Элёр Маҳмудов,
Тошкент давлат шарқшунослик университети
халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУда Миср ойлиги