TAЙИНЛОВ: Ҳукуматда бир қатор тайинловлар амалга оширилди
Ҳукумат қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бир қатор масъул ходимлар лавозимларга тайинланди.
Ҳукумат қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бир қатор масъул ходимлар лавозимларга тайинланди.
Акмал Рўзиқулович Жуманазаров — котибият мудирининг ўринбосари — Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўьбаси мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятининг Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Алишер Гияситдинович Насретдинов — Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудирлигига ўтказилди. У бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келаётган эди.
Борийхон Абирханович Хаджиханов — Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шўъбасига мудирлик қиладиган бўлди. Шу муносабат билан у Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Нефть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.