Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари (53-, 54-, 56- сон, 03.02.2022 й.) билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, Шоҳрух Ҳамидович Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб;
Улуғбек Фатхиддинович Қосимўжаев вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, Рустамхон Камолханович Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб;
Азиз Тўлқинович Ғафуров ҳамда Алексей Вадимович Сим Агентлик бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Икром Аввалбоев, ЎзА