Германияда давом этаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг бадиий гимнастика баҳсларида ҳамюртимиз Тахмина Икромова булавада машқ бажаришда шоҳсупага кўтарилди.
Бироз аввал гимнастикачимиз ҳалқада машқ бажаришда олтин медалга эга чиққан бўлса, булавада ўтган беллашувларда 27.900 балл билан кумуш медални қўлга киритди. Дарвоқе, у тўпдаги баҳсларда тўртинчи бўлди. Тахмина Икромова бир неча дақиқадан сўнг тасмада машқ бажариш бўйича финал босқичида қатнашади. Умид қиламизки, ушбу йўналишда ҳам медалларга сазовор бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни дамда 1 та олтин ҳамда 3 та кумуш медаль бор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА