Синдоров АҚШда Накамура, Каруана ва Праггнанандха билан куч синашади
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтадиган “Clutch Chess: Champions Showdown 2026” турнирида Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Праггнанандха билан куч синашади.
18 та партиядан иборат мусобақа тезкор шахмат йўналишида ўтказилиб, ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг 5 сония қўшилади.
Мусобақа низомига мувофиқ 1-3 тур ўйинлари 27 октябрь куни 4-6 тур ўйинлари 28 октябрь ва 7-9-тур мусобақалари 29 октябрь куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА