Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Гран-при мусобақасида мамлакатимиз шарафини Тахмина Икромова муносиб ҳимоя қилди.

Тахмина Гран-при турнирининг кўпкураш баҳсларида 111.650 балл тўплаб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медаллар Таисия Онофрийчук (Украина) ва София Раффаэлига (Италия) насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Тахмина Икромова сўнгги бора 2024 йили Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган жаҳон кубогининг сўнгги босқичида яккалик йўналишида иккита бронза медалга эга чиққан эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахмина Икромова Испанияда бронза медалига эга чиқди