Тахмина Икромова жаҳон кубогида муваффақиятга эришди
Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Маҳоратли бадиий гимнастикачимиз ҳалқа дастури финалида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек, тасма дастури финалида ҳам муваффақиятли чиқишни амалга оширган Тахмина яна бир бронза медаль билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА