Бугунги кунда сунъий интеллект имконияти чекланган инсонларга ҳам кўплаб имкониятлар беряпти. Мисол учун, кўзи ожиз инсонлар фойдаланиши учун овозли қўлланмалар, яъни аудиокитоблар яратилмоқда. Эшитиш бўйича нуқсони борлар учун ҳам турли иловалар тақдим этиляпти.
Бу борада Хитойда ўтказилган "Huawei ICT Competition" глобал танловида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари жамоаси ўзининг “Sahiya” – SI асосидаги эшитиш қобилияти паст одамлар учун мўлжалланган интеллектуал иловани тақдим этишди.

Бу илова орқали ўзбекистонлик ёшлар танловда учинчи ўринни эгаллашди.
Бундан ташқари Баҳрайн, Ироқ, Қозоғистон, Ливан, Покистон ва Саудия Арабистони каби мамлакатлар жамоалари "Тармоқлар", "Булут", "Ҳисоблаш" ва "Инновациялар" каби мусобақа йўналишларида кўплаб мукофотларга сазовор бўлишди.
Ёшлар ўзларининг илғор маҳоратини намойиш этиш орқали минтақадаги рақамли билимларнинг жадал ривожланишини тасдиқладилар.

Н.Раҳмонова, ЎзА