Муаллифлик ҳуқуқи долзарб масалага айланиб бормоқда. Чунки ҳозирги замонавий технологиялар ҳар қандай маълумотни осон кўпайтириш ва уни тарқатишга хизмат қилмоқда. Аммо бу кўпчиликка ўз манфаати йўлида мавжуд қонун-қоидалар, одоб-аҳлоқ меъёрларини бузиб яшашларига йўл ҳам очиб бермоқда.

“Akademnashr NMM” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти адлия бошқармасига 2022 йил 1 июнда йўлланган шикоят хатида қайд этилишича, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг Ахборот-ресурс маркази раҳбари С.Х. интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган.

Маълум бўлишича, мазкур филиал расмий веб-саҳифаси электрон кутубхонасида дастурлаш асосларига алоқадор файллар бўлимида муаллифи Анвар Нарзуллаев бўлган “Pythonda dasturlash asoslari” номли “Akademnashr NMM” МЧЖ томонидан чоп этилган китоб сканер қилинган варианти ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз жойлаштирилган.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган маълумотларга асосан, “Akademnashr NMM” ҳамда фуқаро Анвар Нарзуллаев ўртасида 2021 йил 8 июнда Анвар Нарзуллаевнинг “Pythonda dasturlash asoslari” номли асарини нашр этиш бўйича мутлақ мулкий ҳуқуқларни жамиятга бериши, жамият эса асар муаллифига ҳақ тўлаш мажбуриятини олиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага асосан асарга бўлган мулкий ҳуқуқлар “Akademnashr NMM” МЧЖга ўтказилган, шунингдек, мазкур шартноманинг 3.5-бандига кўра, учинчи шахслар томонидан асарга бўлган ҳуқуқлар бузилган тақдирда тарафлар бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бир-бирига кўмаклашиши белгиланган.

Бироқ ТАТУ Самарқанд филиалининг масъул ходими С.Х. филиал расмий веб-саҳифасидаги электрон кутубхонага мазкур китоб нусхасини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз жойлаштирган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига кўра, муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эгалиги, юридик ва жисмоний шахслар, қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги, хусусан, асарни барчанинг эътиборига етказиш, асарни сим(кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари сирасига кириши кўрсатилган.

Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 61-моддасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги қонун нормаларига асосан фуқаро С.Х. мазкур ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 1771-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси мазкур маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судига юборди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Адлия вазирлигига интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАТУ Самарқанд филиали ходими муаллифлик ҳуқуқларини бузгани аниқланди