Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама бозори иштирокчилари учун “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади.

Давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида “E-auksion” электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида ғолибга автоматик тарзда берилади.

Хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ҳамда транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот тизими орқали берилади. 

2023 йил 1 декабрга қадар ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хатловдан ўтказилади ва улар устидан доимий назорат ўрнатилади.

Амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддати давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун 2030 йил 1 декабргача этиб белгиланади. 

Давлат мулки бўлган ер участкаларига ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан ушбу ер участкалари бўйича алоҳида ер ижараси шартномаси тузилмайди.

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) солиқ органларининг “E-Ijara” ахборот тизими орқали тўғридан-тўғри икки томонлама тузилади.

2023 йил 1 декабрдан бошлаб ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгиланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи реклама ва ижтимоий ахборот айланиш соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилади