Ташқи реклама соҳасининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бораётгани ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган “Реклама бозорини ривожлантиришнинг янги босқичлари” мавзуидаги давра суҳбатида шу ҳақда гап борди.  

Қўмитада жорий қилинган «Биз сизни эшитамиз» лойиҳаси  доирасида ўтказилган тадбирда мутасадди вазирлик ва идоралар, реклама бозори субъектлари, жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Тадбирда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида реклама бозорини ривожлантиришда тўсиқ бўлаётган омиллар кўриб чиқилди. Уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Маълумки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади.  

Шу билан бирга давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида “Е-аукцион” электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади.  

Бундан ташқари, ташқи реклама  ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ягона интерактив давлат хизматлари портали  ахборот тизими орқали берилади.

Булар Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.  

Давра суҳбатида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Шораҳметов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаменти директори А.Хен, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти директори.в.б. Н.Холбўтаев ва Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Ф.Жўрақулов ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълонлар, ахборот матнларининг давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш зарурлигига эътибор қаратди.  

Маълумот учун: 16 минг 832 (шундан 66 фоизи Тошкент шаҳрида) ташқи реклама ва ахборот объектлари мавжуд.

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган хатловлар натижасига кўра, уларнинг 58,8 фоизи белгиланган талабларга мос эмас. 31,1 фоизи ноқонуний жойлаштирилган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли субъектларга 1 минг 825 та кўрсатма хати киритилган.

Айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи асосида Тошкент шаҳридаги ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълонлар, ахборот матнларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш белгиланган. Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг август ойида бевосита жойига чиққан ҳолда ҳар бир туман бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тилида бўлишини таъминлаш юзасидан 745  мониторинг ўтказилди. 159 ҳолатда рекламанинг, 339  ҳолатда  пешлавҳанинг ва 39 ҳолатда бошқа эълон ва матнларнинг бошқа тилларда берилгани аниқланди.  

Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли ишлар амалга оширилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан 108 ҳолатда камчиликлар ихтиёрий бартараф этилди. Қолган камчиликларни бартараф этилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи реклама ва ахборот объектларининг 58,8 фоизи белгиланган талабларга мувофиқ эмас