Бугун, 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирликнинг жорий йил тўрт ойдаги фаолияти якунлари ва бўлажак муҳим тадбирлар юзасидан брифинг ташкил этилди.

Тадбирда консуллик-ҳуқуқий йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълум қилинди. Жумладан:

–   6 минг 673 нафар Ўзбекистон фуқаросига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилган;  

– чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 1 минг 934 нафар Ўзбекистон фуқаросига консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган;

– хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олган.

Тадбирда чет эллардаги ватандошлар билан алоқа ўрнатиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш имконига эга 484 нафар ватандошимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилгани маълум қилинди.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 минг 747 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижда ишга жойлаштирилди.

– Шуни таъкидлаш жоизки, давлат чегаралари ёпиқ бўлишига қарамай дипломатларимиз хорижий шериклар билан бирга Ўзбекистон фуқароларини чет элда иш билан таъминлаш масаласини ҳал қилаяпти. Мисол тариқасида куни кеча пандемия шароитида мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 63 нафар Ўзбекистон фуқароси Корея Республикасига «Е-8» визаси билан жўнаб кетганини айтиб ўтмоқчиман, – деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби  Юсуф Қобулжонов.

Эслатиб ўтамиз: бугунги кунда Ўзбекистон Корея Республикаси билан икки томонлама меморандум имзолаган ва мигрантларнинг ушбу мамлакатга «Е-8» виза билан кириши масаласини ҳал қилган ягона давлат ҳисобланади.  

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи ишлар вазирлиги 15 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросига хорижда ишга жойлашишга кўмаклашди