Жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига ўгириш орқали юртимизда таржима мактабининг майдонга келишида халқимизнинг севимли ижодкори Ғафур Ғуломнинг ўзига хос ўрни бор.

Академик шоир ватан ва ватанпарварлик, маърифат ва маърифатпарварлик,  дўстлик, қардошлик каби юксак туйғуларни таранннум қилиш билан бирга бадиий таржима соҳаси баробар муваффақият билан қалам тебратди. Унинг ўн икки жилдлик “Мукаммал асарлар тўплами”нинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи жилдлари таржималардан ташкил топган бўлиб, бу уч жилднинг умумий ҳажми 1600 саҳифадан ошади.  

Ҳолбуки, ушбу “Мукаммал асарлар тўплами”га “Қўрқинчли Теҳрон” романининг таржимаси каби йирик нашрлар киритилмаган. Бу бевосита адибнинг таржима соҳасидаги залворли фаолиятини яна бир бор тасдиқлаб турибди.  

Ғафур Ғулом Шекспирнинг “Отелло”, “Қирол Лир” сингари жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига катта маҳорат билан ўгирди.

Владимир Маяковскийнинг “Во весь голос” поэмасини “Ҳайқириқ” номи билан таржима қилди. Ғафур Ғуломнинг шоирона бедор қалби Маяковский қалбига уйқош эди. Ҳар бир шеърнинг таржимаси тилимизнинг бадиий воситаларини моҳирона жо қилгани сабабли инсон юрагини ларзага солар эди.  

Жаҳон адабиётини таржима қилиш Ғафур Ғулом ижодиётига улкан таъсир этганини алоҳида қайд этиш жоиз. Чунончи, “Шум бола”даги Қоравой Марк Твеннинг “Том Сойернинг саргузаштлари” асаридаги қаҳрамонга жуда ўхшаш, боз устига ундаги саргузашт ва ичакузди воқеалар бир-бирига ҳамоҳангдек туюлади. Асосийси, Ғафур Ғуломнинг мазкур ижод маҳсуллари ўзбекча руҳ билан суғорилган бўлиб, адибнинг жаҳон адабиётининг энг таъсирчан тажрибаларини миллий ўзбек адабиётига татбиқ қилишдаги хизматини алоҳида эътироф этиш даркор.  

Яна бир муҳим жиҳат Ғафур Ғулом таржималари нафақат ўзбек адабиёти тараққиётига, балки ўзбек-тожик халқларининг дўстлик ришталарининг мустаҳкамланишига ҳам катта ёрдам беради.  

Хусусан, Ғафур Ғулом Бедилдан кўп таъсирланган, буни у ўз асарларида ҳам бир неча марта таъкидлаб кўрсатган. Бедил адабиётга олиб кирган кўпгина образли ифодалар унинг асарлари матнига ҳам кўчиб ўтган. Чунончи, ёруғ дунё, олам деган маънодаги “хонаи хуршид” ташбеҳи унинг шеъриятига Бедилдан кўчиб ўтган.  

Бундан ташқари Лоҳутийнинг кўплаб шеърларини ўзбек тилига ўгирган. Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутган. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст бўлган.  Тожик-форс тилини яхши билганидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном ҳам қозонган.    

Саъдийнинг рубоийсини қуйидагича таржима қилган:

Гўзал оғиз, ширин бўғиз ва лабдан чиққан овоз,

Куй айтса ҳам, айтмаса ҳам дил эркалар, жуда соз.

Аммо нўноқ қўшиқчининг кекирдагин безолмас

Кўп ажойиб мақомлар ҳам: “Ушшоқ”, “Хуросон”, “Ҳижоз”.

Ғафур Ғулом улуғвор Шарқ адабиёти тафаккурини шунчалик моҳирлик билан эгаллаганлигини ушбу тўртликдан англаш мумкин. Ғафур Ғулом Саъдий ҳаётини ҳам жуда чуқур билар эди. У ўзига севимли бўлган, ўзининг руҳий-маънавий интилишлари, адабий фаросатига яқин жондош ва дилдош асарларнигина ўзбекчалаштирарди. Шу тариқа Шарқ донишмандлигини юксак бадиий нафосат билан халққа тақдим этган.  

Ғафур Ғуломнинг лирик шеърияти ва бадиий таржималари бир-бирини ўзаро органик тарзда тўлдириб боради ва изчил фавқулодда давомийлик, чамбарчаслик ҳосил қилади.  

Адиб ижоди билан танишар эканмиз, ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган адибгина шундай моҳирлик ва талабчанлик билан жаҳон адабиёти намуналарини она тилимизга таржима қилишига ишонч ҳосил қиламиз.  

Сардорбек ЮСУПОВ,

ТДЮУ кафедра мудири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таржима орқали дўстлик, қардошлик кўприкларини мустаҳкамлаган шоир