Инсоннинг тарихий хотираси ва маънавий мероси энг аввало шаҳарларда намоён бўлади. Ҳар бир шаҳар ўзининг бетакрор меъморий қиёфаси, маданий анъаналари ва ижтимоий ҳаёти билан миллатлар руҳи ва ижодкорлар илҳомини ўзида мужассам этади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида Биродар шаҳарлар альянси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда “Шаҳарлар тарихи ва бадиий мерос” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбир аввалида анъанага мувофиқ меҳмонлар Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитага туташ ҳудудда жойлашган миллий маданий марказлар павильонларига ташриф буюрдилар.
Бу ерда меҳмонлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган турли миллий маданий марказлар билан танишди ва ҳар бир миллатнинг маданияти, урф-одатлари, миллий либослари, ҳунармандчилик намуналарини томоша қилдилар.
Ушбу маданий таништирув мамлакатимизда турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи яна бир ёрқин кўриниш бўлди.
Тадбир давомида шаҳарларнинг тарихи, бадиий қиёфаси ва маданий меросини сақлашнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Биродар шаҳарлар альянси ва Ўзбекистон Бадиий академияси ўртасида имзоланган англашув меморандуми эса бу йўналишдаги ҳамкорликнинг янги босқичига йўл очди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/9cbmIvTSLv4?si=SFbJZJTJwz3NuwLa" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж)
ЎзА