Ёзги дам олиш мавсуми — бу нафақат болаларнинг ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун қулай давр, балки уларнинг бўш вақтини мазмунли, самарали ва тарбиявий жиҳатдан бойитилган шаклда ташкил этиш имкониятидир.

Шу мақсадда юртимиз бўйлаб кенг миқёсда амалга оширилаётган “Долзарб 90 кунлик” ташаббуси ҳар томонлама етук, соғлом ва ватанпарвар авлодни вояга етказишга хизмат қилмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида Тошкент вилоятида жойлашган оромгоҳларда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт, маданий кўнгилочар тадбирларни ташкиллаштириб, болажонларнинг ҳам спорт билан шуғулланишлари ва билимларни эгаллашларига  алоҳида эътибор қаратмоқда.  

Ана шундай ватанпарварлик тадбирларининг навбатдагиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Тадбир давомида ёшлар учун камондан отиш, шахмат-шашка, спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Айниқса, болажонлар камондан отиш мусобақасида фаол иштирок этди.

Бундан ташқари, ёшларни интеллектуал салоҳиятини китоб ўқишга қизиқиш орқали ошириш мақсадида  “Ватан келажаги учун барчамиз дахлдормиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бу каби тадбирлар уларнинг эркин фикрлаши, жамоада бошқарувчанлик хусусиятларини шаклланишига туртки бўлади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/h9LHpejcwDU?si=8DTGeoqULOxfHFVl" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт йўлидаги 90 кун: лойиҳа ва ташаббуслар амалда (+Видео)