“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги тўгараклар фаолияти билан танишилди (+видео)
Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирлар бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва қизиқишларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар, кулолчилик, бахшичилик, робототехника, хорижий тиллар, ахборот технологиялари ҳамда “Турон” мактаб театри тўгаракларида олиб борилаётган машғулотлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги танлов ва мусобақаларда юқори натижаларга эришган ўқувчилар билан мулоқот қилиниб, уларнинг ютуқлари эътироф этилди.
[gallery-30048]
Тадбир давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов портретини чизиш устида ишлаётган ўқувчининг ижод намунаси ҳам алоҳида қизиқиш уйғотди ва муносиб баҳоланди.
Таъкидланганидек, “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ёшларнинг ёзги таътил даврида бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, турли тўгарак ва машғулотларга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбир давомида мактабда яратилган шароитлар ва тўгараклар фаолияти ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
<iframe width="1188" height="668" src="https://www.youtube.com/embed/PGImE1ZfgV0" title="“Dolzarb 90 kun” loyihasi doirasidagi to`garaklar faoliyati bilan tanishildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари