Белгиланмаган жойларга чиқинди ташаш мумкин эмаслиги масъул ташкилотлар томонидан мунтазам равишда эълон қилиниб, огоҳлантирилишларга қарамасдан ижтимоий тармоқларда гоҳ автомобиль ойнасидан, гоҳо ҳеч ким кўрмаяпти деб бутун бошли ахлат қутини тақиқланган жойларга отиб кетиш ҳолатларини кузатамиз.
Ҳар қандай ноқонуний ҳаракат учун албатта жазо белгиланган, аммо ушбу қоидаларга риоя этмаслик белгиланган жарима миқдорини фақатгина ошишига, қатъий жазо турларини қабул қилинишига олиб келади, холос.
Тақиқланган жойларга чиқинди ташлаганлик учун белгиланган жарима ҳақида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази етакчи маслаҳатчиси Мадина Ҳамдамова батафсил маълумот беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9DKwFBaG92U" title="Taqiqlangan joylarga chiqindi tashlaganlik uchun jarima belgilangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА