Ҳар бир давлат ва жамиятнинг ўз қонун-қоидалари бўлади. Тинчликни асраш, фаровонликка эришиш учун баъзи қоидалар жорий этилади. Бунга шу юрт фуқаролари амал қилиши лозим.

Диний мазмундаги китоблар юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ҳар бир номланишдаги материалдан уч нусхадан ошмаган миқдорда, агар улар тақиқланган материаллар рўйхатига киритилмаган бўлса, экспертиза ўтказилгандан кейин мамлакат ҳудудига олиб кирилишига йўл қўйилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш кўрилади.

“Навоий аэропорти” чегара божхона пости орқали Туркия давлатидан Навоийга авиарейс билан олиб келинган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари, юк эгаси ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида 4 та картон қутидаги товарлар синчиклаб текширилганда, 26 дона диний мазмундаги китоблар борлиги аниқланди.

Ушбу китоблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва белгиланган Низом талаблари асосида ўрганилганда тақиқланган адабиётлар рўйхатига кириши тасдиқланди.

Ҳозирда, ушбу китоблар далолатнома асосида вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тақиқланган мазмундаги китоблар божхонадан ўтказилмади