Жиноят учун жазо муқаррар. Ким бўлишидан қатъий назар жиноят содир этишда айбли деб топилган шахс қонунда белгиланган тартибда жазога тортилиши қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддасига кўра, талончилик яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Талончилик жиноятининг хавфлилик даражаси юқори бўлиб, ушбу қилмишни содир этиш пайтида шахс жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларни қасддан менсимайди, жабрланувчи тарафни ҳаёти ёки соғлиғига хавф етказиши мумкин бўлган ҳаракатни содир этиб қўйиши ҳам мумкин. Шу сабабли, ушбу жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганида 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги қонунда белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан 3 та ҳолатда эндигина 20 ёшга кирган А.Мирзаев таниши Ж.Раҳимджанов билан биргаликда талончилик жиноятини содир этганликлари юзасидан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди. А.Мирзаевга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра, А.Мирзаев ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш ҳақида Ж.Раҳимджанов билан олдиндан тил бириктиради. 2021 йил 7 май куни соат 24:20 ларда Фарғона шаҳар истироҳат боғи ҳудудида жабрланувчи М.Маҳмудовнинг қўлидаги нархи 650 минг сўмлик “Ред Ми-6-А” русумли телефон аппаратини олиб қўйган. Шунингдек, яна икки ҳолатда фуқароларнинг телефони ва бошқа буюмларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, такроран талончилик жиноятларини содир этганликда айбли деб топилган. А.Мирзаев томонидан суднинг ҳукмига нисбатан киритилган апелляция шикояти Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, суд ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги ажрими билан, биринчи инстанция суди томонидан А.Мирзаевга оид жиноят ишини қонуний, асосли ва адолатли кўриб чиққан деб баҳоланиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Шу ўринда жабрланувчиларнинг жиноят содир этилиш пайтидаги руҳий ҳолатини тасаввур қилиб, бу каби тарзда содир этилган жиноят бежиз оғир жиноятлар туркумига киритилмаганини тушуниб етади киши. Айни ҳолатда суд томонидан қонун устуворлиги таъминланиб, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонуний жазо тайинланди.

Аброрхон Акрамов,

Фарғона вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талончилик қилган ёш йигитга чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди