Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун том маънода жамият тараққиётининг янги босқичига кўтарилганини намоён этади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлашга қаратилган кенг кўламдаги чора-тадбирлар белгиланган. 

Жумладан, “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш” ғояси остида стратегиянинг 1.1 бандида таълим ислоҳотларининг 12 та йўналиш ва мақсадларини амалга ошириш механизмлари келтирилган. Стратегияда таълим тизимининг барча босқичларида 2030 йилгача белгиланган вазифалар кейинги 5 йилда ўзининг самарасини беришини прогнозлаш мумкин. 

Хусусан, педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида 1000 нафар тарбиячи ва ўқитувчиларни хорижий олийгоҳларга стажировкага юбориш кўзда тутилган. 

Мамлакатимизда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам бугун жамиятимизда том маънода таълим ислоҳотининг янги босқичга кўтарилганини кўрсатади. 

Мазкур қонунда педагог, мураббийлик мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятларига доир ва педагогларнинг ижтимоий ҳимояси каби масалалари белгиланган. Педагоглар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳам янги даврга мос, тараққиётга хизмат қиладиган, рақаботбардош кадрлар тайёрлашда янгича ёндашув асосида ўзлариниг истиқбол режаларини белгилашини тақозо этади. 

Педагогларни тайёрлаш олий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Педагогика таълим йўналиши ҳамда мутахассислиги бўйича ўқувчи ва талабаларни профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмасини шакллантиришда олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат грантлари асосидаги мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилиши мумкинлиги кўрсатилган. 

Стратегияда 2030 йилгача ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш кўзда тутилган бўлиб, Гулистон давлат институтида ҳам ҳозирги кунда 3 минг 900 нафар талаба бакалавр, магистратура йўналишларида таҳсил олмоқда. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда институт моддий-техник базаси, ўқув-лаборатория хоналари ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар улуши 38 фоизни ташкил этаётган бўлса, бу кўрсаткични 2030 йилда олий 70 фоизга етказиш мақсад қилинган. 

“Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш вазифаси ҳам стратегиядаги асосий вазифа сифатида қўйилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Гулистон давлат педагогика институтига бир қатор устувор вазифалар юклатилган. 

Жумладан, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг мақсадли кўрсаткичларини 2023-2026 йиллар кесимида бир неча бараварга ошириш, институтимизнинг асосий устувор вазифаларидан биридир. Институт томонидан халқаро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган эътиборга молик ютуқлар ва ташаббуслар ҳақида тўхталсам. 

2023 йил давомида институт ўзининг глобал мавқеини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун турли саъй-ҳаракатларни фаол равишда амалга оширди. Дунёнинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни муваффақиятли йўлга қўйди. Россия, Венгрия, Болгария, Туркия, Бельгия ва Хитой каби давлатларнинг етакчи институтлари ва таълим марказлари билан маданий алмашинув дастурлари, қўшма тадқиқот лойиҳалари ва талаба-ўқитувчилар алмашинуви каби соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди. 

2023 йилда институтимизнинг 4 нафар профессор-ўқитувчилари дунёнинг етакчи университетлари ҳамда илмий марказларида ўз малакаларини ошириб қайтди. 

Жумладан, 2023 йил сентябрда 2 нафар профессор-ўқитувчимиз Туркиянинг Балыкесир университетига илмий стажировка ўташ учун жўнаб кетишди. Уларнинг ташрифи Туркия таълим тизими билан яқиндан танишишга қаратилган бўлиб, ўқув дастури доирасида ўтказилди. Натижада институтларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. 

2023 йил 23 октябридан 1 ноябрга қадар институт профессор-ўқитувчилар Хитой Халқ Республикаси малака оширишга юборилди. Хитойнинг таълим тизими, миллий шароитлари ва маданияти ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришга қаратилган “Chinese Bridge (Хитой бирдамлиги)” дастури доирасида ташкил этилган семинарда иштирок этди. Ушбу ташриф давомида институтимиз ва Хитойнинг Пекин шаҳридаги бир қанча таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 5 та хорижий ОТМ билан меморандум имзоланди. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жамиятимизда, университетларнинг таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. Жамиятни янги давр имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда тараққиётни кафолатлайдиган кадрлар тайёрлаш масаласига дахлдорлик руҳида ёндашилса, шубҳасиз “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсадлар ўз мевасини бериши муқаррар. 

Нурбек Аяқулов, 

Гулистон давлат педагогика институнинг 

илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимни ислоҳ қилиш жамият тараққиётининг асосидир 