Қўқон давлат педагогика институтида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида институт ректори Дилноза Хўжаева, Россиянинг В.Г.Короленко номидаги Глазов давлат муҳандислик-педагогика университети ректори Янина Чиговская-Назарова ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор Екатерина Калининалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда ҳар икки олий таълим муассасалари ректорлари бугунги кундаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб, келгусида ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга ишонч билдирди. Шунингдек, меҳмонлар Қўқон давлат педагогика институти фаолияти билан яқиндан танишди. Институтдаги педагог кадрларни тайёрлаш тизими, ўқув жараёнлари ташкил этилиши, бошқарув структураси, кадрлар тайёрлаш механизмлари меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.  

Ташриф давомида меҳмонлар қўшма таълим дастурлари асосида ўқитилаётган талабалар билан ҳам учрашди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга бевосита жавоб олдилар.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда