Таэквондо WТ: Сеулда ўтган халқаро турнирда муваффақиятга эришилди
Жанубий Корея пойтахти Сеулда таэквондо WТ бўйича "Kim Un Yong Cup" G1 ёшлар турнирида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларни қайд этди.
20 га яқин давлатнинг 450 нафардан зиёд таэквондочи ёшлари иштирок этган баҳсларда мамлакатимиз вакиллари 4 та олтин, 3 та бронза медалга сазовор бўлди.
Еттинчи бор ташкил этилган халқаро мусобақада юртимиз таэквондочиларидан Бекзод Йўлдошев, Рухшона Эркинова, Гулёра Орипжонова ва Эсмира Муродова ўз вазн тоифаларида олтин, Зебо Мирзабдураҳимова, Мардона Ҳусниддинова, Гўзалхон Абдураҳмонова бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, "Kim Un Yong Cup" халқаро турнирида қатнашган терма жамоамиз асосини наманганлик таэквондочилар ташкил этди.
Т.Рўзиев, ЎзА