Бугунги кунда юртимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсманга Самарқандда фаолият кўрсатувчи тадбиркор ер солиғи қарзини камайтиришда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Девон томонидан олиб борилган текширувларда аниқланишича, 2016 йилдаги кадастр ҳужжатларига кўра, корхонанинг ер майдони 466 квадрат метр бўлган. Бироқ, 2022 йилда техник хато туфайли «Кўчмас мулк 3» дастурида бу майдон 10 минг 333 квадрат метр қилиб кўрсатилган ва шу тарзда UZKAD тизимига ўтказилган.

Натижада, корхонага асоссиз қўшимча ер солиғи ҳисобланиб, 52 миллион сўм қарздорлик ва 16 миллион сўм пеня юзага келган. Шунингдек, ер солиғи ҳисоботлари тақдим этилмагани учун маъмурий жарималар ҳам тайинланди.

Мурожаатдан сўнг ушбу хатолик тўғриланиб, кадастр паспорти қайта шакллантирилган. Шунга қарамай, ортиқча ҳисобланган солиқлар ва пеня камайтирилмаган.

Бизнес-омбудсман ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ҳолатни ўрганиб чиқди. Натижада 2022-2023 йиллар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари қабул қилиниб, ер солиғи қарзи ва пеня камайтирилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг солиқ қарзи ва пеняси камайтириб берилди