Банк молиявий кўмаги билан Европа ва Яқин Шарқ бозорларини эгаллаётган, ўзи сингари яна 150 нафар маҳалий аҳолининг бандлигини таъминлаётган тадбиркор аёл фаолияти – Ўзсаноатқурилишбанк журналист ва блогерлар учун Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этди.

Давлатимиз раҳбарининг тўқимачилик саноатини ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, экспортчи корхоналарга молиявий кўмак беришга қаратилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, муассасанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси мижози, ип-калавадан тайёр мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Когон нур текс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам юқоридаги фикримизнинг амалий исботидир.

“… ишлаб чиқаришда қатор муаммоларга дуч келардик”

– Фаолиятимизни 2011 йил 30 нафар ишчи билан бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари Адолат Маҳсудова. – Ускуналаримиз эскирганлиги сабабли ишлаб чиқаришда қатор муаммоларга дуч келардик. Боз устига корхонада қулай меҳнат шароити яратилмаганлиги боис ишчиларимиз қўшни қишлоқларга бошқа юмуш излаб кетишга мажбур бўларди. 6 йил шу тарзда иш олиб бордик. Охири бўлмади!

Модернизация – бу энг тўғри ечим!

Корхона олдида турган асосий вазифалардан бири – бу ишлаб чиқариш жараёнини техник ва технологик янгилаш, сўнгра иш ўринларини кенгайтириш эди. Бироқ, бунинг учун зарур маблағ ва етарли имконият бўлмагани сабаб тадбиркор Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Қоровулбозор” банк хизматлари марказига мурожаат қилади.

Бизнес учун миллион

Дастлабки босқичда банк томонидан корхонага 1 млн. 950 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Кредитнинг бир қисмига Туркия ва Хитойдан 24 та тўқув дастгоҳи ҳамда компроссер, ип йигириш ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш ускуналари олиб келинади. Кредитнинг қолган қисмини эса корхона айланма маблағларини тўлдиришга сарфлайди. Шу тариқа лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн. АҚШ долларига етади.

Электр энергияси сарфи 3 бараварга камайди, фойда эса…

– Хориждан олиб келиб ўрнатилган “яшил” технологиялар ҳам корхонамизга, ишчиларимизга, бутун жамиятга фойда келтирмоқда, – дейди Адолат Маҳсудова. – Ускуналар аввалгиларига қараганда электр энергиясини 3 баравар кам сарф қилади, атроф-муҳитга салбий таъсири эса сезилмайди. Самарадорлик ҳам мос равишда шунчага ортган. Айни вақтда корхонамиз томонидан ойига 400-500 минг погонометр бўз матоси ишлаб чиқарилиб, хорижга экспорт қилинмоқда. Иш ўринлари эса 150 нафарга етган. Тайёр маҳсулотга ҳозирда Италия, Саудия Арабистони, Венгрия, Россия, Польша ва Беларус Республикаси харидор бўлиб турибди. Ўтган йилда мазкур давлатларга қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилдик. Жорий йилда бу кўрсаткични 4-4,5 млн. долларга етказишни режалаштирганмиз.

Инсон қадри учун!

– Хом ашёмиз пахта бўлганлиги сабабли ишчиларимизни чанг ва бошқа зарарли моддалардан асраш, ишлаб чиқариш жараёнининг улар саломатлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида банк кредити эвазига Бельгиядан ҳавони тозаловчи ва намлантирувчи махсус вентиляция ускунасини ҳам олиб келдик, – дейди Адолат Маҳсудова. – Замонавий ускуна корхонамиз фаолиятининг атроф-муҳитга зарарини камайтирмоқда, цехда ёзда салқин, қишда иссиқ ҳароратни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Пресс-тур дастурига мувофиқ, Ўзсаноатқурилишбанк Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Унда журналист ва блогерлар муассасадаги трансформация жараёнлари маҳсули, хусусан, хизмат кўрсатиш ҳамда хизмат ва маҳсулотлардаги ўзгаришлар билан яқиндан таништирилди. Банкнинг 2023 йилги фаолияти, 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси ва ундаги устувор вазифлар хусусида маълумотга эга бўлди.

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор: “яшил” технологиялар ҳам корхонамизга, ишчиларимизга, бутун жамиятга фойда келтирмоқда