Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга табиий газ сарфи ҳамда харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “Hudud Gaz Taʼminot” мобиль иловаси тест синовида ишга туширилди.

Истеъмолчилар иловани Android ва iOS қурилмаларига бепул юклаб олишлари мумкин. У орқали кунлик ва ойлик истеъмолни кузатиш, газ ҳисоб рақамларига тўлов қилиш, суюлтирилган газ ҳисобларини тўлдириш ва бириктирилган баллонлар рўйхатини кўриш мумкин.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, иловадан фойдаланиш учун шахсий ҳисоб рақами ва One ID хизмати орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Мазкур илова орқали истеъмолчилар газ сарфини кузатиш, тўловларни амалга ошириш ва истеъмол ҳисобларини назорат қилишда юқори даражада қулайликка эришишлари кутилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газ истеъмолини кузатиш учун “Hudud Gaz Taʼminot” мобиль иловаси ишга туширилди