Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида юз берган "Карантиндаги тўй" деб номланган видеотасвир тарқалди.

Мазкур видеода битта фуқаронинг автомашинанинг тепа (люк) қисмидан танасини чиқариб кетаётганлиги акс этган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур воқеа 2020 йил 5 сентябрь куни Амударё тумани Амударё овул фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. Фуқаро К.Ў. нинг уйланган тўйида келин-куёв ва унинг дўстлари ушбу ҳудудда олтита "Captiva", битта "Malibu" ва "Lacetti" ҳамда битта "Matiz" автотранспорт воситалари билан тўй сайлига чиққан. 

Тизилиб ҳаракатланган тўққизта автотранспорт воситалари бошқарувчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ва Н.Ж. исмли фуқаро машинанинг тепа (люк) қисмидан танасини чиқариб йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.

Автотранспорт бошқарувчиларига чора кўриш мақсадида Қорақалпоғситон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида" ги кодекснинг 129-моддасига асосан маъмурий чора кўрилиб, автотранспорт воситалари вақтинча сақлаш жарима майдончасига қўйилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўй сайлига чиққан тўққизта автомобиль жарима майдончасига қўйилди