Бугунги кунда мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Лекин шунга қарамай айрим сув истеъмолчилари томонидан ноқонуний сув олиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Оққўрғон туманидаги “Улуғ омад Алишер” фермер хўжалиги томонидан “Моргуненко” каналидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда сув олиш қулоғи очиб, сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган. Инспекция ходимлари бу ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари билан тушунтириш ишлари олиб бориб, унга нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари бўйича чора кўрилди.
Назорат инспекцияси томонидан қонун бузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилди. Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида жами 30 минг 29 гектар томорқа майдонларига такрорий экин экиш режалаштирилган. Шундан август ойида 5,5 минг, сентябрь ойида 4,5 минг гектар майдонга пиёз ва саримсоқ, ноябрда 12 минг ва декабрда 8 минг гектар тўқсон-бости экинлари экилади.
Аҳолининг талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган ерларнинг асосий қисмида дуккакли экинлар, сабзавот парваришлашга киришилган. Бироқ мавжуд сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш сабабли режадаги саъй-ҳаракатларга салбий таъсир қилиши мумкин.
А.Мусаев, ЎзА.