Бу ҳақда “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ ва ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида вилоятнинг Қарши тумани, Хонобод қишлоғида магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган.

Яъни ушбу ҳудуддан ўтувчи Яккабоғ-Қарши магистрал бош сув қувурига 3 та нуқтадан диаметри 15, 25 ва 40 мм бўлган қувурлар орқали уланиб, тоза ичимлик суви билан дала майдони суғорилаётганлиги маълум бўлган. 

Ҳолат юзасидан ўтказилган қўшимча ўрганишлар натижасида дала майдони ва шийпон “Насаф соф чорва” хусусий корхонасига тегишли эканлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сув таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 5 миллиард 954 миллион 613 сўмни ташкил этмоқда. Масъулларнинг маълум қилишича, якуний зарар миқдори экспертиза хулосасига кўра аниқланади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви ноқонуний сарфланган