Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқов пойтахт бюджетидан 7 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратди. Кеча, 21 февраль куни шаҳар ҳокимининг бу бўйича тегишли қарори эълон қилинган.
Маблағ пойтахт Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳузуридаги “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” жамғармасида шаклланган қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Жумладан, Сергели туманидаги Нўғойқўрғон ва Қубайтепа маҳаллаларидаги тоза ичимлик суви ва дренаж тармоғи учун 2,5 миллиард сўм, Юнусобод туманидаги Оқтепа маҳалласини марказлашган оқова сув тармоғи билан таъминлаш харажатлари учун 5,4 миллиард сўм берилади.
Пул ўрнатилган тартибда “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига йўналтирилади.
Давлат молиявий назорат бошқармаси пулнинг сарфланишини назорат қилади. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бир неча кун аввал Шавкат Умрзоқов сув тошқинларига қарши бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 846 миллион 500 минг сўм пул ажратган эди.
Ш.Маматуропова, ЎзА