Сув – ҳаёт манбаи, муқобили йўқ ягона неъмат. Сир эмас, кейинги йилларда дунё миқёсида тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳри аҳолиси, ташкилот ҳамда корхоналарни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув хизматларини кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Ўтган 2024 йилда 7 та иншоотда 701 миллион м3 ичимлик суви тозаланиб, 3 минг 987 километрдан ортиқ тармоқлар орқали 771 мингдан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатилган. Шунингдек, 2815 километрли тармоқлар орқали 522 миллион м3 оқова (канализация) сувлари Салар, Бўзсув ва Бектемир иншоотларига қабул қилиниб, меъёр даражасида тозаланган.  

Бу ҳақида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ: бугун ва эртага” мавзусидаги матбуот анжуманида  маълумот берилди. Тадбирда жамият томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилда бажарилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама этилди. Унда жамият раҳбарияти, соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида 51,3 километрдан зиёд эскирган сув тармоқлари капитал таъмирланган. 84 та сув олиш гидрантлари ўрнатилиб, 198 та носоз ёпқичлар янгисига алмаштирилган. 0.8 километр оқава сув тармоқлари капитал таъмирланган. Ичимлик сув тармоғида 10 минг 904 та ҳамда оқова сув тармоғида 10 минг 441 та носозлик бартараф этилган. Бундан ташқари,  63 та энергия тежамкор насос агрегати ўрнатилиб, 59 таси жорий таъмирланган. Амалга оширилган ишлар натижасида 38 минг аҳолига ичимлик суви етказиб бериш даражаси яхшиланган.  

[gallery-21524]

Жамиятда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, соҳага энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбасидан самарали фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, синов тариқасида ташкилот бош биносига 1 миллиард 137 миллион маблағ ҳисобига 100 кВтли, ичимлик ва оқава сув иншоотлари биноларига 6 миллиард 499 миллион сўм ҳисобига 1250 кВтли қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилди. Натижада йилига 1 миллион 80 минг кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинган.  

– Жорий йилнинг январь ҳолатига кўра, пойтахт аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 98.3 фоизни, оқава сув хизматлари билан таъминланиш даражаси 94 фоизни ташкил этмоқда, – дейди “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ директори Абдуқодир Алимов. – 2025 йилда ушбу кўрсаткични янада ошириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Янгиҳаёт туманидаги 6 та маҳаллада 46.9 километр ичимлик сув тармоқлари қурилади. Бу 15 минг аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш имконини беради. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қўшилган 23 та маҳаллада Осиё тикланиш ва тараққиёт банкининг 240 миллиард сўм маблағи эвазига 132 километр ичимлик ва 49 километр оқава сув тармоқлари қурилади. Бунинг натижасида 45 мингдан зиёд аҳолига марказлашган ичимлик ва оқава сув етказиш хизматлари кўрсатилади. Юнусобод туманидаги 5 та маҳаллада 10.7 миллиард сўм маблағ эвазига 11 километр оқова сув тармоқларини қуриш режалаштирилган.  

А.Алимовнинг таъкидлашича, Франциянинг “SUEZ” компанияси билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Дастлабки босқичда истеъмолчиларга қиймати 24.5 миллиард сўмлик 50 минг дона смарт сув ҳисоблагич ўрнатилади. Бундай сув ҳисоблагичлар лойиҳа бўйича 673 мингта ўрнатилади. Бу ишлар 2031 йилда якунланади. Натижада, истеъмол қилинаётган сув ҳажмининг реал ҳолати онлайн мониторинг қилиниб, дебитор қарздорлик камайишига эришилади. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрига сув тармоқларининг кириш ва чиқиш нуқталарида 65 та йирик сув ҳисоблагич ўрнатилиб, ичимлик сув балансини шакллантириш кўзда тутилган. Бунда катта ҳажмдаги тармоқларда 39.4 миллион м3 ичимлик суви йўқотилишининг олди олинади. 2025 –2026 йилларда ичимлик сув таъминотида насос агрегатларини янгисига алмаштириш бўйича “Grunfost” компаниясининг кредит маблағлари жалб этилади. Натижада йилига 2.9 миллион кВт электр энергияси иқтисод қилинади.

Матбуот анжуманида мутасаддилар томонидан журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.  

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида сув таъминоти янада яхшиланади