“Nature” журналининг ёзишича, тадқиқотчилар ёғингарчиликда трифторсирка кислотаси (TFA) концентрацияси ортганини қайд этган.
– Ёмғир ёки қор ёққанда у билан бирга трифторсирка кислотаси деб аталадиган антропоген модда ҳам тушади. У бутун дунё бўйлаб кўл ва дарёларда, дон экинлари ва ҳайвонлар жигарида, шунингдек, инсон қонида ҳам учрайди, -дейилади мақолада.

Қайд этилишича, TFA атроф-муҳитга саноат ишлаб чиқариши, совутгичдан оқиб чиқадиган моддалар ёки айрим пестицидларнинг парчаланиши орқали киради. Шу билан бирга, модда табиий равишда парчаланмайди, тупроқда, сувда ва тирик организмларда тўпланади.
Олимлар кислотанинг хавфлилик даражаси ҳақида баҳслашишда давом этмоқда.
Таъкидланишича, янги тадқиқотлар унинг атроф-муҳит ва репродуктив саломатликка потенциал таъсирини аниқлашга ёрдам беради.
С.Раҳимов, ЎзА