Юртимизда ёшларнинг сув спорти турларига қизиқишини ошириш орқали иқтидорли спортчиларни танлаш ва саралаш тизимини такомиллаштириш, малакали мутахассис ва ҳакамлар тайёрлаш, миллий терма жамоаларимизнинг халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш устувор вазифалардан бири саналади.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур йўналишда қилиниши керак бўлган ишлар белгиланган.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида соҳа вакиллари ва талабалар иштирокида ўтказилган йиғилишда ушбу масалалар таҳлил этилди.

Тадбирда қарорда белгиланган вазифалар ижроси, ҳар бир йўналишда қилинаётган ишлар, малакали мутахассисларни тайёрлаш, ўтказилаётган мусобақаларнинг техник жиҳатлари, мавжуд сув ҳавзаларининг талабга жавоб бериши масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети сув спорт турлари йўналишини битираётган талабаларни иш билан таъминлаш, уларнинг мураббийлик фаолиятини олиб боришларига зарур шарт-шароитлар яратиш борасида Тошкент вилоятида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бўш иш ўринлари, ёш мутахассисларни хорижий мамлакатларга тажриба оширишга йўналтириш юзасидан фикр ва таклифлар илгари сурилди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув спорт турларини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди