ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида мактабларни замонавий компьютерлар билан босқичма-босқич таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар  доирасида тадбир ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, бошқарма ходимлари, шаҳар ва туманлар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан республика бюджет маблағлари ҳисобидан етказилган жами 3072 дона замонавий моноблоклар вилоятдаги 192 та мактабнинг ҳар бирига 16 донадан ажратилди. Ушбу компьютер жамланмалари ортилган карвонлар бугун ўз манзили томон йўл олди.  

Таъкидлаш керак, вилоятда 960 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 622 таси тўлиқ замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган эди. Эндиликда улар сони 814 тага етди. Қолган мактаблар ҳам босқичма-босқич замонавий компьютерлар билан таъминланиши кўзда тутилган.

[gallery-14449]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА фотомухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги 192 та мактаб замонавий компьютерлар билан таъминланди